даъват қилаётгани ҳақми, у ваъда қилаётган ва огоҳлантираётган нарсалар ростми?», деб ўзларига савол бера бошлашди. Бу саволлар уларни Қуръон эшитиш учун яширинча ҳаракат қилишга ундади. Абу Суфён, Абу Жаҳл, Амр ибн Ҳишом ва Ахнас ибн Шурайқ бир кеча Муҳаммад уйдалигида уни тинглаш учун чиқишди. Ҳар бири беркиниб эшитишга бир жой танлади. Лекин улар бир-бирларининг турган жойларини билмас эдилар. Муҳаммад с.а.в. кечалари жуда оз ухлаб, Қуръон ўқиб чиқар эдилар. Улар Оллоҳнинг оятларини тинглашди ва қалблари ундан қаттиқ таъсирланди. Тонг отгунча шундай ҳолда Қуръон эшитишди. Кейин уйларига қайтишаётганида учрашиб қолишди ва бир-бирларини маломат қилишиб: «Қайтиб бундай қилманглар, қавмларингиздаги баъзи бир аҳмоқлар сизларни кўриб қолса, бу ҳол ишларингизга путур етказади ва Муҳаммадни сизларнинг устингиздан ғолиб қилади», дейишди. Эртаси куни кечаси уларнинг ҳар бири яна кеча бўлган жойларига боришга қаттиқ иштиёқ ҳис қилишди. Бу кечани ҳам аввалги кечани ўтказган жойда ўтказиш ва Муҳаммаднинг Раббиси китобини ўқишини эшитиш учун гўёки оёқларининг ўзи етаклаб боргандай бўлиб, бунга қаршилик қила олмадилар. Тонг палласи қайтаётган пайтларида яна учрашиб қолишди. Бир-бирларини яна маломат қилишди. Маломатлари уларни учинчи кечада ҳам боришдан қайтара олмади. Муҳаммаднинг даъвати олдида заифликларини билишгандан кейин бу ишни такрорламасликка бир-бирларига ваъда беришди. Лекин уч кеча эшитганлари уларнинг қалбларида шундай из қолдирдики, унинг таъсирида эшитган нарсалари ҳақида бир-бирларининг фикрини сўрашар, ҳаммаларининг ҳам қалби изтиробда эди. Улар қавмнинг улуғлари бўла туриб, ўзлари заифлик қилишдан, кейин қавмлари ҳам заифлик қилиб Муҳаммадга эргашиб кетишидан қўрқишар эди. Шундай қилиб Қурайш ҳар қандай тўсиқлар қўймасин, даъват тинмай оммалашиб борди. Бу ҳол Қурайшни қаттиқ ташвишга солар, даъват барча араб қабилалари ўртасида ёйилиб кетишидан хавфсирашарди. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в.га ва асҳобларига азоб беришни авж олдиришди. Расулуллоҳ с.а.в.га нисбатан ёмонликлари чидаб бўлмас даражага етди. Шу сабаб Расулуллоҳ с.а.в. Тоиф шаҳрига Сақиф қабиласидан ёрдам ва ҳимоя излаб ҳамда уларнинг Исломга киришидан умидвор бўлиб бордилар. Лекин улар Расулуллоҳ с.а.в.нинг даъватларига ёмон жавоб қайтаришди. Ёш бола ва аҳмоқларини гиж-гижлашиб Расулуллоҳ с.а.в.ни сўктиришди, тошбўрон қилдиришди. Ҳатто Расулуллоҳ с.а.в.нинг оёқлари қонга беланди. Расулуллоҳ с.а.в. улардан қочиб, Рабиъанинг икки ўғли Утба ва Шайбаларнинг узумзор боғига бориб ўз ишлари ва даъват иши тўғрисида бош қотириб ўтирдилар. Зеро, энди Расулуллоҳ с.а.в. Маккага Макканинг мушрик бошлиқларидан бирининг ҳимоясисиз киролмайдилар, Тоифга ҳам қайтиб боролмайдилар, бу ерда ҳам - боғ икки мушрик кишининг боғи бўлгани учун - қололмайдилар. Расулуллоҳ с.а.в.нинг ташвишлари ортди ва бошларини осмонга кўтариб, кучли алам, буюк ишонч, Оллоҳга Унинг розилигини истаб ва ўз
18-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|